Ҳужжат кучини йўқотган


Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар


Download 264.42 Kb.
bet283/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

92806 Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан банк томонидан етказиб берилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг, шунингдек банк билан контрагент ўртасида қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича сотилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96376 — «Қимматли қоғозларни сотиш бўйича муддатли битимлар контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан банк томонидан сотувга қўйилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек банк томонидан сотиб олинган ва қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши бўйича сотилиши лозим бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ўзаро тузилган муддатли битимларга биноан банк томонидан сотилган қимматли қоғозларнинг суммаси, шунингдек қимматли коғозларни қайта сотиб олиш шарти билан тузилган қимматли қоғозларнинг олди-сотди битими тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисмини бажарилиши қўшма банк томонидан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб шартнома ва қимматли қоғозлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақарда оллб борилади.
93600 Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар
93609 Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар
Ҳисобварақнинг таърифи: сақланаётган қимматликлар ва ҳужжатларнинг ҳисоби олиб борилади. Сақланишга қабул қилинган қимматликлар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96379 — «Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартли равишда сақланишга қабул қилинган қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ҳужжатларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эгаларига қайтарилган ёки ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда ушбу ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ҳужжатларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо буюмлар ва ҳужжатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling