Ҳужжат кучини йўқотган


Опцион битими бўйича сотиш


Download 264.42 Kb.
bet281/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

92724 Опцион битими бўйича сотиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиш бўйича опцион (опцион — бу, шартнома даври ичида молиявий инструментнинг маълум қисмини аниқ белгиланган курсда сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини берувчи шартномадир) шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96369 — «Опцион шартномаси бўйича сотиш контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган опцион шартномаларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида опцион шартномалари бўйича сотилган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92728 Опцион битими бўйича сотиб олиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиб олиш бўйича опцион (опцион — бу, шартнома даври ичида молиявий инструментнинг маълум қисмини аниқ белгиланган курсда сотиш ёки сотиб олиш ҳукуқини берувчи шартномадир) шартномаларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96370 — «Опцион шартномаси бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олишга асосланган опцион шартномаларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида опцион шартномалари бўйича сотиб олинган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92732 Своп шартларида сотиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни сотиш бўйича своп (своп — бу, шартли суммада ва келишилган индексни қўллаш асосида келажакда тўловларни алмаштириш бўйича келишувдир. Икки намуна сифатида валюта свопи ва фоизлар ставкаси бўйича своп хизмат қилади) шартноманинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96371 — «Своп шартлари билан сотиш контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган своп шартномаларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида своп шартномалари бўйича молиявий инструментнинг сотилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақарда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling