92705 Фьючерс битими бўйича сотиб олиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни (фьючерс — бу, келажакда етказиб бериладиган молиявий инструментни сотиш ёки сотиб олиш бўйича стандарт шартномадир) сотиб олиш бўйича фьючерс битими ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96363 — «Фьючерс битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олишга асосланган фьючерс шартномаларинниг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фьючерс шартномалари бўйича сотиб олинган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92709 Форвард битими бўйича сотиш
Ҳисобварақнинг таърифи: келишилган курс бўйича молиявий инструментни сотиш, келгусида келишилган санада тўловлар ва етказиб берилиши амалга ошириладиган форвард шартномаларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96365 — «Форвард битими бўиича сотиш контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган форвард шартномаларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида форвард шартномаси бўйича сотилган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92716 Форвард битими бўйича сотиб олиш
Ҳисобварақнинг таърифи: келишилган курс бўйича молиявий инструментни сотиб олиш, келгусида келишилган санада тўловлар ва етказиб берилиши амалга ошириладиган форвард шартномаларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96367 — «Форвард битими бўйича сотиб олиш контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотиб олиш бўйича форвард шартномасининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида форвард шартномаси бўйича сотиб олинган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |