Ҳужжат кучини йўқотган


Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари


Download 264.42 Kb.
bet279/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

91905 Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг банк томонидан берилган узоқ муддатли кредитлар ваёки лизинглар бўйича муддатли мажбуриятларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96349 — «Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлиқ қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
91907 Қарздорларнинг Ҳукуматдан олинган узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг банк томонидан берилган Ҳукуматнинг узоқ муддатли кредитлар ваёки лизинглар бўйича муддатли мажбуриятлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96349 — «Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар ваёки лизинглар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлиқ қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
92700 Ҳосилавий инструментлар бўйича трансакциялар
92701 Фьючерс битими бўйича сотиш
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий инструментни (фьючерс — бу, келажакда етказиб бериладиган молиявий инструментни сотиш ёки сотиб олиш бўйича стандарт шартномадир) сотиш бўйича фьючерс битими ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96361 — «Фьючерс битими бўйича сотиш контр-ҳисобварағи» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий инструментни сотишга асосланган фьючерс шартномаларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фьючерс шартномалари бўйича сотилган молиявий инструментнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling