Ҳужжат кучини йўқотган


Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари


Download 264.42 Kb.
bet284/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

93616 Давлатнинг шартли тарзда сақланаётган қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: сақлаш учун топшириқ, воситачилик ёки сақлаш шартномаларига асосан олинган облигациялар ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96379 — «Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида сақлашга қабул қилинган, шунингдек топшириқ ва воситачилик шартномаларига асосан сотиш учун олинган облигациялар ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида топшириқ ёки воситачилик шартномалари бўйича сотилган облигацияларнинг ва давлатнинг бошқа қимматли қоғозларининг, сотилмаган ва мижозларга қайтарилган, шунингдек сақланиш ҳисобидан чиқарилган давлатнинг қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича очиладиган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
93623 Шартли тарзда сақланаётган хусусий қимматли қоғозлар/тижорат ҳужжатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналарнинг топшириқ, воситачилик ёки сақлаш шартномаларига асосан олинган қимматли қоғозларининг, шунингдек сақланаётган тижорат ҳужжатларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96379 — «Сақланаётган қимматли қоғозлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида сақлаш учун қабул қилинган қимматли қоғозлар ва тижорат ҳужжатларининг номинал қиймати, шунингдек топшириқ ёки воситачилик шартномаларига асосан сотиш учун олинган хусусий корхоналарнинг қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида топшириқ ёки воситачилик шартномалари бўйича сотилган қимматли қоғозларнинг, сотилмаган ва мижозларга қайтарилган, шунингдек сақланиш ҳисобидан чиқарилган хусусий корхоналарнинг қимматли коғозларининг ва тижорат ҳужжатларининг номинат қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича очиладиган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling