Ҳужжат кучини йўқотган


Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар — Маҳаллий


Download 264.42 Kb.
bet274/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

90965 Инкассога қабул қилинган (ички) векселлар — Маҳаллий
Ҳисобварақнинг таърифи: инкассога қабул қилинган маҳаллий векселларнинг, тратталарнинг ёки чекларнинг, шунингдек бошқа ҳисоб-китоб ҳужжатларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақда тўлов ҳужжатлари тўловлар муддати келгунга қадар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96323 — «Инкассога қабул қилинган маҳаллий (ички) векселлар бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида маҳаллий векселларнинг, тратталарнинг ёки чекларнинг, шунингдек инкассога қабул қилинган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлиқ ёки қисман-қисман қилиб тўланган ҳужжатларнинг суммаси ҳамда акцептдан рад қилиш натижасида қайтарилган ёки 90963 — «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» ҳисобварағига ўтказилган ҳужжатларнинг суммалари акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мижозлар ва инкассога қабул қилинган ҳужжатларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90966 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96321 — «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўлиқ қопланган сотиб олинган дебиторлик қарзлар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90969 Бартер шартномалари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк мижозларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган контрагентлари билан ўзаро товар етказиб беришлик асосида тузган бартер шартномаларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96317 — «Бартер шартномалари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ дир.
Ҳисобварақнинг дебетида бартер шартномасининг умумий суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилинган товар ва амалга оширилган мажбурий сотиш қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бартер шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling