Ҳужжат кучини йўқотган


Хабар қилинган эксиорт билан боғлиқ аккредитивлар


Download 264.42 Kb.
bet273/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

90961 Хабар қилинган эксиорт билан боғлиқ аккредитивлар
Ҳисобварақнинг таърифи: импортчининг банки томонидан экспортчининг фойдасига очилган ва экспортчининг банкига очилганлиги тўғрисида хабар қилинган аккредитивларнинг ҳисоби олиб борилади. Аккредитивларнинг ҳисоби экспортчининг банкида олиб борилади. Бунда экспортчининг банки бу аккредитивнинг бажарилиши бўйича ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмайди. Ушбу ҳисобварақ учун 96316 — «Экспорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган аккредитив суммаси, шунингдек фойдаланилмай қолган қисми бўйича қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90962 Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг ҳисоби олиб борилади (Картотека №1). Ушбу ҳисобварақ учун 96316 — «Экспорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўлов муддатини ва/ёки тўловчининг акцептлашини (розилигини) кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлов муддати келган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90963 Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: тўловчиларнинг ҳисобварақларида маблағларнинг йўқлиги ёки етарли эмаслиги сабабли, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа (ҳисобварақ арестга олинганда, ҳисобварақ блокировка қилинганда ва бошқа) ҳоллардаги муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг ҳисоби олиб борилади (Картотека №2). Ушбу ҳисобварақ учун 96321 — «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлиқ ёки қисман-қисман қилиб тўланган ҳужжатларнинг суммаси, шунингдек акцептлашни рад қилганлиги натижасида қайтарилган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling