Ҳужжат кучини йўқотган


Муддатли тратталарга қарши қўйилган импорт билан боғлиқ тўланмаган аккредитивлар


Download 264.42 Kb.
bet270/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

90916 Муддатли тратталарга қарши қўйилган импорт билан боғлиқ тўланмаган аккредитивлар
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳсулот етказиб берувчининг молиявий кредитлаши асосида очилган ёки муддатли тратталарга қарши қўйилган импорт билан боғлиқ аккредитивларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96309 — «Импорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида импортчи банки томонидан акцептланган тратталар асосидаги аккредитив бўйича тўловлар суммаси, шунингдек фойдаланилмай қолган қисми бўйича қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90923 Муддати узайтирилган аккредитивлар — Хорижий
Ҳисобварақнинг таърифи: товарлар ёки хизматларнинг импорти бўйича ҳисоб-китобларнинг маълум вақт оралиғида қисмларга бўлиб амалга оширилиши кўзда тутилган ҳолда очилган хорижий аккредитивларнинг ҳисоби юритилади. Муддати узайтирилган хорижий аккредитивлар одатда бир йилдан ортиқ муддатга очилиши мумкин. Ушбу кредит тури йирик суммаларда берилади ва маълум муддатлар давомида қисмларга бўлинган ҳолда тўланиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96309 — «Импорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида импортёр банки томонидан акцептланган тратталар асосидаги аккредитив бўйича тўловлар суммаси, шунингдек фойдаланилмай қолган қисми бўйича қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90930 Муддати узайтирилган аккредитивлар — Маҳаллий
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий товарлар ва кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ ҳисоб-китобларни маълум вақт оралиғида қисмларга бўлиб амалга оширилиши кўзда тутилган ҳолда очилган аккредитивларнинг ҳисоби юритилади. Муддати узайтирилган маҳаллий аккредитивлар одатда бир йилдан ортиқ муддатга очилиши мумкин. Ушбу кредит тури йирик суммаларда берилади ва маълум муддатлар давомида қисмларга бўлинган ҳолда тўланиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 96309 — «Импорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўловчи банк томонидан акцептланган тратталар асосидаги аккредитив бўйича тўловлар суммаси, шунингдек фойдаланилмай қолган қисми бўйича қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling