Ҳужжат кучини йўқотган


III. ҲИСОБВАРАҚЛАР ТАЪРИФИ


Download 264.42 Kb.
bet44/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

III. ҲИСОБВАРАҚЛАР ТАЪРИФИ
10000 АКТИВЛАР
10100 Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари
10101 Айланма кассадаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ва унинг филиаллари айланма кассаларида мавжуд бўлган банкнот ва танга кўринишидаги нақд пулларнинг ҳаракати ва ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мижозлар томонидан айланма кассага топширилган, 10102 — «Нақд пуллар захираси» ҳисобварағидан ўтказилган, Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларидан ва бошқа тижорат банкларидан олинган нақд пул маблағлари, шунингдек банкнинг айланма кассасига кирим қилинган бошқа нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк ва унинг филиаллари айланма кассаларидан берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10102 Нақд пуллар захираси
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ва унинг филиаллари айланма кассаларини нақд пул маблағлари билан таъминлаш учун яратилган нақд пуллар захирасининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк ва унинг филиаллари айланма кассаларидан захирага ўтказилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нақд пуллар захирасидан банк ва унинг филиаллари айланма кассасига ўтказилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10103 Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкка тегишли пул алмаштириш шохобчаларининг амалиёт кассаларида мавжуд нақд пул маблағларининг ҳаракати ва ҳисоби юритилади. Касса қолдиғи ўрнатилган тартибда беркитилади.
Ҳисобварақнинг дебетида пул алмаштириш шохобчаларининг кассирлари томонидан ҳисобдорлик асосида олинган ва валюта сотувидан келиб тушган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида берилган пул маблағлари ҳамда 10101 — «Амалиёт кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағига ўтказилган қолдиқ акс эттирилади
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир пул алмаштириш шохобчалари ва валюта тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling