Ҳужжат кучини йўқотган


Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни бериш бўйича махсус кассалардаги нақд пуллар


Download 264.42 Kb.
bet46/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

10113 Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни бериш бўйича махсус кассалардаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: Халқ банки филиалларининг кассирлари томонидан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун ҳисобдорлик асосида олинган нақд пулларнинг ҳисоби. Нақд пул қолдиғи пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар тўлиқ бериб бўлингунга қадар сақланади. Объектив сабабларга кўра тўланмай қолган сумма 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағига ўтказилади ёки кечки кассага топширилади.
Ҳисобварақнинг дебети бўйича кассирлар томонидан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун ҳисобдорлик асосида олинган нақд пуллар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредити бўйича пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларнинг ҳақиқатда тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кассир бўйича алоҳида юритилади.
10196 Чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банкдан олинган нақд пуллар захираси ва жисмоний шахслардан сотиб олинган чет эл валюталари
Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банкдан чет эл валютасини харид қилиш учун олинган нақд пул маблағларининг ва жисмоний шахслардан айирбошлаш шохобчалари орқали олинган чет эл валюталарнинг ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида сўм китобида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари фармойишига асосан ва/ёки бошқа тижорат банклари томонидан ажратиладиган нақд пул маблағлари суммаси ёхуд банкнинг айланма кассасидан ҳисоблаб ўтказиладиган нақд пул маблағлари, шунингдек валюта китобида харид қилинган чет эл валютаси суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сўм китобида чет эл валютасини харид қилишга ҳисобдан чиқарилган нақд пул маблағларининг ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари ва/ёки бошқа тижорат банкларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари фармойишига асосан ўтказилган суммалари, шунингдек валюта китобида харид қилинган чет эл валютаси суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling