10821 Корхоналарнинг улушли қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган улушли қимматли қоғозлар ҳамда корхона (ташкилотлар) устав фондига қилинган инвестицияларнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида корхоналарнинг сотиб олинган улушли қимматли қоғозларининг харид қилиш билан боғлиқ харажатлари қўшиб ҳисоблангандаги сотиб олиш қиймати ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган корхоналар (ташкилотлар) улушли қимматли қоғозларининг сотиб олиш қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган улушли қимматли қоғозларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб корхоналар(ташкилотлар)нинг чиқарган улушли қимматли қоғозлари тури ва эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10823 Тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкларининг харид қилинган ва сотишга мўлжалланганлари сифатида таснифланган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида тижорат банкларининг харид қилинган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати, шунингдек Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган бошқа облигациялар ва қарз қимматли қоғозлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида чиқиб кетган ва/ёки Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақларга ўтказилган тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб облигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг турлари ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |