Ҳужжат кучини йўқотган


Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)


Download 264.42 Kb.
bet59/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

10891 Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст бўлган баҳода сотиб олишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси суммаси ҳамда сотилган, қайта таснифланган, берилган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10893 Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида номинал қийматидан юқори бўлган баҳода сотиб олишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида премия амортизацияси ҳамда сотилган, қайта таснифланган, берилган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг мукофот суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10895 Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши
Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариш ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўсиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотишда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилган ҳолатларда ўзлаштирилмаган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг пасайиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотишда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилган ҳолатларда ўзлаштирилмаган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling