Ҳужжат кучини йўқотган
ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Download 264.42 Kb.
|
bank schyotlar rejasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10813 Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари
- 10817 Еврооблигациялар
10809 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ЎзРМБининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобварақда ўтказилган ЎзРМБ облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган ЎзРМБ облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. 10813 Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган корхоналар (ташкилотлар) қарз қимматли қоғозларининг ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган корхоналар қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб корхоналар (ташкилотлар) қарз қимматли қоғозларининг тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича, алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. 10817 Еврооблигациялар Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган еврооблигациялар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб еврооблигацияларнинг тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. Download 264.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling