Ҳужжат кучини йўқотган


Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг савдоси (контр-актив)


Download 264.42 Kb.
bet61/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

10999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг савдоси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тижорат фаолияти учун сотиб олган қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларининг қадрсизланиши натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида баҳоланган эҳтимолий йўқотишлар суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11100 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
11101 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзлари — жўнатилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ўз мижозлари (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан инкассога қўйилган тўлов талабномаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан сотиб олинган мижозларнинг дебиторлик қарзларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган дебиторлик қарзларининг қиймати, қайта таснифланган ва 11103 — «Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг», 11105 — «Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг» ҳисобварақларга ўтказилган, шунингдек бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11103
- Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: белгиланган қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб таснифланган сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101 — «Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг» ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган банк томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган дсбиторлик қарзларининг суммаси, шунингдек қайта таснифланган ва 11105 — «Сотиб олинган суд жараёнидаги дебиторлик қарзлари — Факторинг» ҳисобварағига ўтказилган сотиб олинган муддати ўтган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11105
- Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган суд жараёнидаги дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101 — «Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг», 11103 — «Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган банк томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан қопланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling