Ҳужжат кучини йўқотган


ЎзРМБининг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозлари


Download 264.42 Kb.
bet117/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

15909 ЎзРМБининг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган ЎзРМБнинг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ЎзРМБнинг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятлари турлари ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15911 Еврооблигациялар
Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган еврооблигациялар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган, шунингдек Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб еврооблигацияларнинг турлари, муддати ва эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15913 Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган корхона (ташкилот)нинг қарз қимматли қоғозлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган корхона қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб корхона(ташкилот)ларнинг облигациялари ва бошқа қарз мажбуриятларининг турлари, муддати ва эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling