Ҳужжат кучини йўқотган


Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)


Download 264.42 Kb.
bet119/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

15991 Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси ҳамда қимматли қоғозлар сотилганда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарз қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст баҳода харид қилишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15993 Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан юқори баҳода харид қилишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мукофот амортизацияси суммаси ҳамда қимматли қоғозлар сотилганда, қайта таснифланганда ва ўтказилганда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда мукофот суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақда қимматли қоғозларнинг қадрсизланиши натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қимматли қоғозларнинг тури ҳамда эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling