16377 Шартнома бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган (активлар ва воситачилик ҳақи бўйича фоизларни ҳисобга олиш учун балансдан ташқари ҳисобварақларда ўтказгунга қадар ҳисобланган ва муддати кечиктирилган) фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив ва қарздор бўйича шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16397 Мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек шунингдек 16377 — «Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16400 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар
16401 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақлари суммаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақларининг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хизмат ҳақи ва воситачилик турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |