Ҳужжат кучини йўқотган


Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар


Download 264.42 Kb.
bet124/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

16305 Олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олди-сотди қимматли қоғозлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 — «Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар»ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16307 Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қимматли қоғозлар инвестицияси бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳақиқатда олинган ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 — «Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16309 Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган чун ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар бўйича ҳисобланган (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар бўйича ҳисобланган), лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 — «Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling