Ҳужжат кучини йўқотган


Йиғилган эскириш суммаси — Мебель, мослама ва бошқа жиҳозлар (контр-актив)


Download 264.42 Kb.
bet132/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

16539 Йиғилган эскириш суммаси — Мебель, мослама ва бошқа жиҳозлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида мебель, мослама ва жиҳозларнинг эскиришни баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаёттан ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16541 Тўлов карточкалари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов карточкалари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари бўлмиш банкомат, терминал, сервер ва бошқа ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида харид қилиш, етказиб бериш ва ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги харид қилиш қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган ускуналарнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16543 Йиғилган эскириш суммаси — Тўлов карточкалари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов карточкалари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналаринниг йиғилган эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ускуналарнинг эскиршп суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган ускуналарнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling