16563 Йиғилган эскириш суммаси — Омбордаги асосий воситалар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида омборда сақланадиган асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга бериладиган, сотиш ваёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб омбордаги асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16600 Номоддий активлар
16601 Номоддий активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: дастурий таъминот, муаллифлик ҳуқуқи ва патент каби номоддий активларнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек эксплуатацияга тайёр номоддий активларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16605 Йиғилган эскириш суммаси — Номоддий активлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг йиғилган эскириш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида номоддий активларнинг амортизация суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |