16609 Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: эксплуатацияга тайёр бўлмаган, ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича харажатлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга тайёр бўлмаган номоддий активларнинг ўрнатиш ваёки яратиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга берилаётган, сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16617 Гудвилл
Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик субъектларининг қўшилиши ёки қўшиб олиниши натижасида вужудга келувчи гудвилл ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик субъектларининг қўшилиш ёки қўшиб олиниши натижасида сотиб олинган соф активларининг харид қилиш баҳосини уларнинг ҳақиқий баҳосидан ошиқ суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида гудвиллнинг қадрсизланиши ваёки ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |