16800 — Муддати узайтирилган дебитор қарздорлик
16803 — Бўлиб-бўлиб тўлаш учун сотилган банкнинг активлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бўлиб-бўлиб тўланадиган банкнинг активлари ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида 16701 — «Кредит ва лизинг бўйича гаров ҳисобидан ундирилган мулк», 16703 — «Кредит ва лизинг бўйича ундирилган тугатилаётган банкрот корхоналар мулки», 16705 — «Банкнинг бошқа мулклари» ҳисобварақларидан ўтказилган мулкнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бўлиб-бўлиб тўлашга сотилган банк активларининг тўланган қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир объект (мулк) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16899 — Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Муддати узайтирилган дебитор қарздорлик (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: муддати узайтирилган банкнинг дебитор қарздорлиги бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
(III-бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) асосан 16800, 16803, 16899 -ҳисобварақлар билан тўлдирилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
16900 Ҳосилавий инструментларнинг ревальвацияси натижасида ўзлаштирилмаган фойда
16901 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда — Форвард шартномалари
Ҳисобварақнинг таърифи: форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисобга олинади. (Форвард битими — бу келишув бўйича келажақда аниқ санада молиявий инструментни қатъий белгиланган курс бўйича сотиш ва сотиб олиш шартномасидир).
Ҳисобварақнинг дебетида форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида форвард битимлари бўйича сўндирилган (тўланган) ва/ёки мазкур позиция рўйхатдан ўтгунга қадар ушбу битимлар бўйича ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард битими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |