16905 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда — Опционлар
Ҳисобварақнинг таърифи: опционлар бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисобга олинади. (Опцион — молиявий инструментнинг маълум суммасини шартномавий давр ичида қатъий белгиланган курс бўйича сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқини берадиган шартномадир).
Ҳисобварақнинг дебетида опционлар бўйича олинган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида опцион сўндирилганда ва/ёки опционлар бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16909 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда — Фьючерслар
Ҳисобварақнинг таърифи: фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисоби олиб борилади. (Фьючерс — бу молиявий инструментни келажакда етказиб бериш шарти билан сотиш ёки сотиб олиш бўйича стандартлаштирилган шартномадир).
Ҳисобварақнинг дебетида фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштарилмаган фойда акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида шартномалар сўндирилганда ва/ёки фьючерс шартномалари бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобвараққларда олиб борилади.
16913 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда — Своплар
Ҳисобварақнинг таърифи: своплар бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисоби олиб борилади. (Своп — бу шартли суммалар ва келишилган индекс қўллаш асосида, келажакда тўловлар алмашиш бўйича келишувдир. Икки намуна сифатида валюта свопи ва фоизлар ставкаси бўйича свопларни келтириш мумкин).
Ҳисобварақнинг дебетида своплар бўйича ўзлаштирилмаган фойда акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида своплар сўндирилганда ва/ёки улар бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |