16300 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16301 ЎзРМБдан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ЎзРМБдан олиниши лозим бўлган ҳисоблаб ёзилган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ҳамда «16377 — Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16303 Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банклардан олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ҳамда «16377 — Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16304 Бош банк/филиалдан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: Бош банк/филиалдан олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ҳамда 16377 — «Шартнома бўйича олиш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда банк/ҳар бир филиал бўйича олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |