16109 Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Флоат
Ҳисобварақнинг таърифи: Банкнинг Бош офиси ва унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта банк филиаллариаро ўтказилган, белгиланган муддат давомида солиштирилиб тартибга солинмаган трансакциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобни бош трансакцияни амалга оширган банк муассасаси юритади ва уч кун ичида қолдиқ беркитилиши лозим.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган муддат давомида тўланмаган, қайта таснифланган ва 16101, 16102, 16103, 16104, 16105 ва 16107 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тартиблаштирилган сумма ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16111 Бош офис/филиалдан жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар пластик карталаридан берилган нақд пуллари бўйича Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар пластик карталаридан берилган нақд пуллари бўйича бошқа банк/филиаллардан олинадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар пластик карталари бўйича берилган нақд пуллар бўйича Бош офис/филиаллардан қопланган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16113 Бош офис/филиалдан пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар пластик карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар пластик карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар пластик карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича Бош офис/филиаллардан қопланган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |