Ҳужжат кучини йўқотган


Тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари


Download 264.42 Kb.
bet118/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

15923 Тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкларининг сўндирилгунига қадар ушлаб қолиш ва қатъий белгиланган даромад олиш мақсадида харид қилинган облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлари ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида тижорат банкларининг харид қилинган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати, шунингдек Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида чиқиб кетган ёки Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақларга ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қимматли қоғозларининг турлари ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15979 Бошқа қарз қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, сўндириш муддатигача сақлаш ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган бошқа қарз қимматли қоғозлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати бўйича ҳамда эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15989 Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар (агент, маслаҳатчи, дилер ва брокерларга тўланадиган мукофот ва воситачилик ҳақи, назорат органлари ва фонд биржаларининг йиғимлари ҳамда маблағ ўтказганлик учун солиқ ва йиғимлар ва ҳ.к.) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қилиш билан боғлиқ харажатлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг амортизация қилинган суммаси ҳамда сотилган, қайта таснифланган ва ўтказилган ёки ҳисобдан чиқарилган қарз қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling