16104 Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк филиаллари ва уларнинг Бош офис/филиаллари ўртасида товар-моддий қимматликлар ва хизматлар бўйича операциялар ҳамда бир банкнинг Бош офис/филиалига кўрсатилган хизматлар ва берилган товар-моддий қимматликлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22205 — «Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар» вакиллик ҳисобварағи ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқлари тенг бўлиши лозим. Жамланма балансда ушбу ҳисобварақлар бўйича қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида омборга топширилган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош банк/филиалларга белгиланган муддатларда вакиллик ҳисобварағи орқали тўланадиган қарзлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16105 Чет элдаги Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис/филиаллари ва унинг чет элдаги филиаллари ўртасидаги операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22206 — «Чет элдаги Бош офис/филиалларга бериладиган маблағлар» ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг дебетида Бош банк/филиалларга берилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош банк/филиалларга тўланган қарзлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган маблағлар суммаси, шунингдек, Бош банкда ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош банк/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16107 Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар — Овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: 22204 — «Бош офис/филиалларга филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар» ҳисобварағининг мавжуд кредит қолдиқ суммасидан ортиқ суммага тўловлар амалга ошган ҳолатда вужудга келган дебет қолдиғининг ҳисоби юритилади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида 22204 — «Бош офис/филиалларга филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар» ҳисобварағида вужудга келган дебет қолдиғининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 22204 — «Бош офис/филиалларга филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар» ҳисобварағига маблағлар келиб тушганда мавжуд дебет қолдиғининг қопланиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |