22205 Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ҳамда филиал ва/ёки бир банкнинг филиаллари ўртасида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар билан операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16104 — «Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар» ўзаро ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқлари тенг бўлиши лозим. Жамланма балансда ушбу ҳисобварақлар бўйича қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар ва омборга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
22206 Чет элдаги Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Банкнинг Бош офиси билан унинг чет элдаги филиаллари ўртасидаги операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16105 — «Чет элдаги Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар» ўзаро мос ҳисобварақдир. Мазкур ҳисобварақларнинг айланма ва қоддиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобврақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош банк/филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош банк/филиаллар олдидаги қарзларнинг қайтарилиши, шунингдек маблағларнинг нотўғри ўтказилиши натижасида қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош банк/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22208 Бош офис/филиалларга филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар — Овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: 16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағининг мавжуд дебет қолдиқ суммасидан ортиқ суммага тўловлар амалга ошган ҳолатда вужудга келган кредит қолдиғининг ҳисоби юритилади. Мазкур ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлшпи ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қоддиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида 16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағида вужудга келган кредит қолдиғининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ҳисобварағига маблағлар келиб тушганда мавжуд кредит қолдиғининг қопланиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |