22010 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга Ўзбекистон Республикаси ҳукуматидан, унинг ваколатли ва ижроия органларидан олинган кредит (моҳияги бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22012 Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган кредитларни молиялаштириш учун ЎзРМБга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган кредитларни молиялаштириш учун ЎзР МБдан олинган, тақдим этилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредит суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қопланган кредит суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22013 Давлат дастурлари бўйича берилган ипотека кредитларини молиялаштириш учун ЎзРМБга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат дастурлари бўйича уй-жой харид қилиш учун берилган ипотека кредитларини молиялаштириш учун ЎзРМБдан олинган, тақдим этилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредит суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қопланган кредит суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22014 Ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган кредитларни молиялаштириш учун ЎзРМБга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ёқилғи хом ашёсини импорт қилиш учун берилган кредитларни молиялаштириш учун ЎзРМБдан олинган, тақдим этилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредит суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қопланган кредит суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |