Ҳужжат кучини йўқотган


Банкнинг тўланмаган акцептлари


Download 264.42 Kb.
bet163/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

21400 Банкнинг тўланмаган акцептлари
21402 Тўланмаган акцептлар — Маҳаллий
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий савдо операцияларини амалга оширишда харидорларга акцепт шаклида берилган муддатли векселлар/тратталарнинг суммаси ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ 11701 — «Мижозларнинг акцептлари бўйича мажбуриятлари — Маҳаллий» ҳисобварағига контрҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцепт шаклида берилган векселлар/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акцепт шаклида тўланган векселлар/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб вексел/тратталарнинг муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21406 Тўланмаган акцептлар — Хорижий
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро савдо операцияларини амалга оширишда мижозларга акцепт шаклида берилган муддатли векселлар/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 11705 — «Мижозларнинг акцептлари бўйича мажбуриятлари — Хорижий» ҳисобварағига контрҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцепт шаклида берилган векселлар/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акцепт шаклида тўланган векселлар/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселлар/тратталарнинг муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21600 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21602 ЎзРМБга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача ЎзРМБдан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21604 Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатга Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан олинган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлимнинг 21604-ҳисобварағи иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling