Ҳужжат кучини йўқотган


Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — Депозитлар


Download 264.42 Kb.
bet162/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

21010 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — Депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларнинг ушбу банкдаги депозитлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларнинг депозитлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклар депозитларининг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозит тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21012 Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг пластик карталари бўйича бошқа банклар томонидан берилган нақд пул маблағлари бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан бошқа банклар томонидан берилган нақд пул маблағлари бўйича ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга қоплаб берилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21014 Пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг пластик карталаридан бошқа банклар томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг пластик карталаридан бошқа банклар томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича тўлаш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг пластик карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга қоплаб берилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21200 Бошқарув (менежер) чеклари
21202 Бошқарув (менежер) чеклари
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу банкда депозит ҳисобвараққа эга бўлмаган тўловчиларга ўз мажбуриятлари бўйича банк томонидан берилган чекларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида берилган чек суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида чекнинг қопланиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи ва чек тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling