21605 Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошпаб 1 йил муддатгача бюджетдан ташқари фондлардан олинган кредитлар (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21606 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача бошқа банклардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21610 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача Ўзбекистон Республикаси ҳукуматидан, унинг ваколатли ёки ижроия органларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21612 Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган кредитларни молиялаштириш учун ЎзРМБга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган кредитларни молиялаштириш учун ЎзРМБдан олинган, тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредит суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қопланган кредит суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |