Ҳужжат кучини йўқотган


Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Флоат


Download 264.42 Kb.
bet171/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

22210 Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Флоат
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган муддат давомида таққосланмаган Бош банк билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта банкнинг филиаллари ўртасидаги трансакциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобни бош трансакцияни бошловчи банк юритади. Йил охирида ушбу ҳисобварақлар бўйича қолдиқ қолмаслиги лозим.
Ҳисобварақнинг кредитида ўрнатилган муддат давомида ҳисоблаб ўтказилмаган, шунингдек қайта таснифланган ва 22202, 22204, 22205, 22206, 22208 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тартибга солинган сумма ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22212 Бош офис/филиалларга жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк/банк филиалининг жисмоний шахслар пластик карталари бўйича бош офис/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк/банк филиалининг жисмоний шахслар пластик карталари бўйича бош банк/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк/банк филиалининг жисмоний шахслар пластик карталари бўйича бош банк/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22214 Бош офис/филиалларга пластик карталардан амалга оширилган тўловлар бўйича тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк/банк филиалининг пластик карталари бўйича бош банк/филиал томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк/банк филиалининг пластик карталари бўйича бош банк/филиал томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк/банк филиалининг пластик карталари бўйича бош банк/филиал томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling