23118 Пластик карталар ва омонатлар ҳисобварақларидан жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказиш учун уларнинг омонатлари ва пластик карталаридан ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказиш учун уларнинг омонатлари ва пластик карталаридан ўтказиладиган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар» жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23120 Жисмоний шахсларнинг пластик карталарига нақд пулсиз ўтказилиши лозим бўлган бошқа маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган юқорида кўрсатилган тўловлардан ташқари жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказиш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақлари ва филиалларнинг ҳисобварақларидан, 23400 давлат бюджетининг ҳисобварақларидан ўтказиладиган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 22618 — «Жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлар» жисмоний шахсларнинг пластик карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23122 Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахсларнинг пластик карталарига ўтказилиши лозим бўлган нақд пуллар суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 22618 ёки 22617 баланс ҳисобварағига ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир конверсион операциялар бўлими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақлар бўйича олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |