Ҳужжат кучини йўқотган


Download 264.42 Kb.
bet189/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

23200 Клиринг трансакциялари
23202 Клиринг трансакциялари
Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳукумат ва унинг маҳаллий органлари қарорларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзларини Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ёки тижорат банклари кредитлари ёхуд факторинг операциялари ҳисобига қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланган ўзаро ҳисоблашишларнинг мақсадли схемалари орқали қисқартириш билан боғлиқ операцияларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ёки тижорат банклари кредитлари ёхуд факторинг операциялари ҳисобига мақсадли схемалари орқали келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мақсадли схемалари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварағига ўтказилган маблағлар ва/ёки Марказий банкнинг кўрсатмаси бўйича ушбу ҳисоб-китобда фойдаланилмаган маблағлар қисмининг тегишли ҳисобвараққа ўтказилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қатнашувчи хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23204 Бир марталик ўзаро ҳисоб-китоблар учун бюджет маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджет муассасалари, корхона ва ташкилотлари ўртасида ўзаро бир марталик ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ва Молия вазирлиги Фондидан ажратилган мақсадли маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Давлат бюджетидан ва Молия вазирлиги Фондидан ажратилган маблағлар ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларда иштирок этувчилардан келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўзаро ҳисоб-китобларда иштирок этувчиларнинг 23204-ҳисобварағига ўтказилган маблағлар ва/ёки ўзаро ҳисоб-китобда фондаланилмаган маблағлар қисмини Молия вазирлиги Фонди томонидан ажратилган ҳисобвараққа қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир иштирокчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling