Ҳужжат кучини йўқотган


Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари


Download 264.42 Kb.
bet191/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

23212 Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Молия вазирлиги Ғазначилигидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Молия вазирлиги Ғазначилигидан келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетдан маблағ олувчиларнинг тўловлари учун нақд пулда берилган маблағларнинг ва/ёки фойдаланилмаган маблағларнинг Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳисобварағига қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджетдан маблағ олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23214 Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмасидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмасидан келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетдан маблағ олувчиларнинг тўловлари учуи нақд пулда берилган маблағларнинг ва/ёки фойдаланилмаган маблағларнинг Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаси ҳисобварағига қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджетдан маблағ олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23216 Молия вазирлиги ҳузуридаги Фонд маблағлари
(III-бўлим 23216-ҳисобварақ номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
Ҳисобварақнинг таърифи: Фонднинг қишлоқ хўжалигини замонавий техника билан таъминлаш ва сотиб олинган қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришни молиялаштириш ва сотиш учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling