23433 Нобюджет ташкилотлар ва корхоналарнинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ажратилган маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Давлат дастури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан нобюджет ташкилотлар ва корхоналарга ажратилган маблағлар, шунингдек субсидия ва трансфертлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Қорақалпоғистон Рсспубликаси бюджетидан келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23442 — Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан ажратилган аванс маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган қурилиш объектларини молиялаштириш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан қурилиш ташкилотлари (бош пудратчи ва субпудратчи) ва уларга мол етказиб берувчиларга ажратилган аванс маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.
(III-бўлим 23442-ҳисобварақ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 8 сентябрдаги 29/3-сонли қарори (рўйхат рақами 773-37, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2018 й., 10/18/773-37/2054-сон)
23500 Мижозларнинг пластик карталаридан келиб тушган тушум
23502 Инфокиоскалар орқали пластик карталардан келиб тушган тушум
Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларида белгиланган тўловлар бўйича инфокиоскалар орқали пластик карталардан фойдаланган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун инфокиоскалар орқали пластик карталардан келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказилган, инфокиоскалар орқали келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир инфокиоска бўйича очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |