Ҳужжат кучини йўқотган


Савдо ташкилотларининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган пластик карталардан келиб тушган тушум


Download 264.42 Kb.
bet201/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

23510 Савдо ташкилотларининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган пластик карталардан келиб тушган тушум
Ҳисобварақнинг таърифи: пластик карталардан фойдаланган ҳолда келиб тушган савдо ташкилотларининг ҳисобварақларига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида савдо ташкилотларининг ҳисобварақларига ўтказиш учун пластик карталардан келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида савдо ташкилотларининг ҳисобварақларига ўтказилган тушум суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир савдо ташкилоти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23514 Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича олувчининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган пластик карталардан келиб тушган пул маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: пластик карталардан фойдаланган ҳолда бошқа тўловлар (олинган кредитлар ва уларнинг фоизларини тўлаш, ҳомийлик, солиқлар ва мажбурий тўловлар, ёрдам кўрсатиш ва бошқалар) бўйича олувчининг ҳисобварақларига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олувчининг ҳисобварақларига ўтказиш учун пластик карталардан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олувчининг ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23516 Хорижий валюта сотиб олиш учун жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан ўтказилган пул маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хорижий валюта сотиб олиш учун пластик карталардан фойдаланган ҳолда келиб тушган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хорижий валюта сотиб олиш учун пластик карталардан фойдаланган ҳолда келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк ҳисоб рақамига ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир конверсион операциялар бўлими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling