23427 Нобюджет ташкилотлар ва корхоналарнинг туман/шаҳар бюджетидан ажратилган маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Давлат дастури бўйича туман/шаҳар бюджетидан нобюджет ташкилотлар ва корхоналарга ажратилган маблағлар, шунингдек, субсидия ва трансфертлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида туман/шаҳар бюджетидан келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23430 Маҳаллий бюджет маблағлари — Вилоят
Ҳисобварақнинг таърифи: вилоят бюджетининг даромадлари, шунингдек давлат бюджети қарамоғидаги ҳокимиятлар, муассасалар ва ташкилотларни таъминлашга мўлжалланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар, шунингдек вилоят бюджетига нотўғри ўтказилган маблағларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджет муассасаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23431 Нобюджет ташкилотлар ва корхоналарнинг вилоят бюджетидан ажратилган маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Давлат дастури бўйича вилоят бюджетидан нобюджет ташкилотлар ва корхоналарга ажратилган маблағлар, шунингдек субсидия ва трансфертлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида вилоят бюджетидан келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23432 Маҳаллий бюджет маблағлари — Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳисобварақнинг таърифи: Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг даромадлари, ҳамда давлат бюджети қаромоғидаги ҳокимиятлар, муассасалар ва ташкилотларни таъминлашга мўлжалланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига нотўғри ўтказилган маблағларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджет муассасаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |