23404 Республика қарамоғидаги бюджет муассасаларининг маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети таркибига кирадиган муассаса ва ташкилотларни таъминлаш учун Республика бюджетидан келиб тушган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджетидан олинган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджет муассасаси (ташкилоти) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23405 Нобюджет ташкилотлар ва корхоналар учун республика бюджетидан ажратилган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Давлат дастури бўйича республика бюджетидан нобюджет ташкилотлар ва корхоналарга ажратилган маблағлар, шунингдек, субсидия ва трансфертлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида республика бюджетидан келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23406 Ҳукумат кредитлари бўйича фоизли даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳукумат кредитлари бўйича олинган фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳукумат кредитлари бўйича олинган фоизли даромадлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳукумат топшириғи бўйича ҳисобдан чиқарилган суммалар ҳамда нотўғри олинганлиги сабабли қайтарилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23407 Ягона солиқ тўлови бўйича Республика бюджетининг даромадлари
Ҳисобварақнинг таърифи: ягона солиқ тўлови бўйича Республика бюджетининг даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ягона солиқ тўлови учун Республика бюджети даромадига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджетининг асосий даромадлар ҳисобварағига ва тегишли бюджетдан ташқари жамғармаларга ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |