45119 Шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг бўйича фоизли даромадлар
45121 Суд жараёнидаги лизинг бўйича фоизли даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларга ва бошқа банкларга берилган муддатли, муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган ҳамда суд жараёнидаги лизинглар бўйича банкнинг ишлаб топилган фоизли даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45200 Фоизсиз даромадлар
45201 Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар — ЎзРМБ
Ҳисобварақнннг таърифи: ЎзРМБнинг ҳисобварақларини юритиш бўйича кўрсатилган хизмат учун банкнинг ишлаб топилган даромадлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида ЎзРМБга кўрсатилган хизмат учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақиинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45205 Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар — Бошқа банклар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банклар ҳисобварақларига хизмат кўрсатгани учун банкнинг олган даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларга кўрсатилган хизматлар учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молияввй натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |