45209 Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган инвестициявий воситачилик операциялари бўйича даромадлар
Ҳисобварақнинг таьрифи: банкнинг қимматли қоғозлар билан инвеетициявий воситачилик операциялари бўйича даромадларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қимматли қоғозлар билан инвестициявий воситачилик операциялари бўйича ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган даромад суммаси акс эттирилади.
45213 Банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан амалга оширган операциялари бўйича даромадлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан бўладиган операцияларда кўрсатган воситачилик (воситачилик ҳақи, брокерлик мукофотлаш ва бошқалар) хизматларидан олинган даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан бўладиган операциялари бўйича ишлаб топилган даромадлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
45217 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича банкнинг олган даромадлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздор томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзини қоплашда ишлаб топилган даромад суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |