54198 Бошқа банклардан олинган лизинг бўйича фоизли харажатлар
54199 Бошқа лизинг берувчилардан олинган лизинг бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида лизинг жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
54200 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54202 Чиқарилган облигациялар бўйича фоизли харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган облигациялар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, дисконт амортизацияси суммалари, шунингдек банкнинг чиқарилган қимматли қоғозлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида облигациялар бўйича нотўғри ҳисобланган фоизлар суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
54204 Чиқарилган жамғарма сертификатлар бўйича фоизли харажатлар
54206 Чиқарилган депозит сертификатлар бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган жамғарма ва депозит сертификатлар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)»ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |