Ҳужжат кучини йўқотган


Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва бошқа жамғармаларга бадаллар


Download 264.42 Kb.
bet257/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

56122 Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва бошқа жамғармаларга бадаллар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджетига ва бошқа жамғармаларга банк ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ банк ходимларининг соғлиқни ва бошқа ихтиёрий ва мажбурий суғурталаш бўйича бадаллари ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва бошқа жамғармаларга амалга оширилган ажратмалар суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилган суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.
56195 Банк хизматчилари учун қилинган бошқа харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги таърифланган ҳисобварақларга мос тушмайдиган, хизматчиларга тўланадиган (тўгараклардаги, клублардаги машғулотларга, газета ва журналларга обуна бўлишга, қонунчиликда ўрнатилган меъёрдан ортиқча тўланган сафар ва ваколатли харажатлар суммаси ва бошқалар) тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган, амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56200 Ижара ва таъминот
56202 Ижара тўлови
56206 Сув
56210 Электр энергияси ва иситиш
56214 Таъмирлаш ва таъминотс
56218 Қўриқлаш хизмати
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ижарага олинган объектларга, шартнома асосида ишлайдиган банк ходимлари ҳисобланмайдиган ходимлардан ташкил топган қўриқчиларга, шунингдек қўриқлаш сигнализациясига, ремонтга ва банк биносини, мебелларни, транспорт ва бошқа жиҳозларни сақлашга, банкнинг сув, электр, иситиш тармоғи ва бошқа коммунал хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижара ва таъминот учун ҳисобланган ва тўланган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling