Ҳужжат кучини йўқотган


Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси


Download 264.42 Kb.
bet47/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

10198 Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Марказий банкка топшириш учун тайёрланган ва Марказий банк фармойишига асосан тақсимланадиган нақд пул маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фармойишига асосан Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларига ва/ёки бошқа тижорат банкларига жўнатилган нақд пулларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10300 Банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги (ЎзРМБ) ҳисобварақлари
10301 ЎзРМБдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ЎзРМБга жойлаштирган бўш пул маблағларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк ва унинг мижозлар номига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк мажбуриятлари ва мижозларнинг топшириқлари бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10305 ЎзРМБнинг вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Востро, овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: тўловларни амалга оширишда 20802 — «ЎзРМБнинг вакиллик ҳисобварағи — Востро» ҳисобварағида илгари мавжуд бўлган кредит қолдиғидан ошиб кетиш натижасида юзага келган дебет қолдиқ ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида 20802 — «ЎзРМБнинг вакиллик ҳисобварағи — Востро» ҳисобварақда юзага келган дебет қолдиғи суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 20802 — «ЎзРМБнинг вакиллик ҳисобварағи — Востро» ҳисобвараққа маблағлар келиб тушганда қопланган дебет қолдиғи суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10307 ЎзРМБдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ЎзРМБга нақд пул олиш учун ўтказилган маблағлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида ЎзРМБга нақд пул олиш учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ЎзРМБдан нақд пуллар келиб тушганда ҳисобдан чиқарилган қолдиқ сумма ва/ёки қайтарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling