10309 ЎзРМБдаги мажбурий захира ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ЎзРМБ мажбурий захираларига ўтказилган маблағлари ҳаракати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг вакиллик ҳисобварағидан ЎзРМБга ўтказилган мажбурий захира маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ЎзРМБдан банкнинг вакиллик ҳисобварағига қайтарилган мажбурий захира маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10311 ЎзРМБдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Топширилган нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси ҲККМига топширилган нақд пуллар учун олинадиган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси ҲККМига топширилган нақд пулларнинг тасдиқланган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида топширилган нақд пуллар учун Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси ҲККМидан ўтказилган, келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади.
10397 ЎзРМБдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Депозитлар
Хисобварақнинг таърифи: банкнинг ЎзРМБга қўйган депозитларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ЎзРМБга қўйилган депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ЎзРМБдан қайтарилган депозитлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10500 Банкнинг бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар
10501 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида бошқа банкларга қўйган пул маблағларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклардан банкнинг вакиллик ҳисобварағига банк ва мижозлар номига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг ўз мажбуриятлари ва мижозларнинг топшириқлари бўйича банк вакиллик ҳисобварағидан бошқа банкларга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вакил-банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |