Ҳужжат кучини йўқотган


Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Востро, овердрафт


Download 264.42 Kb.
bet49/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

10505 Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Востро, овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: тўловларни амалга оширишда 21002 — «Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Востро» ҳисобварағида илгари мавжуд бўлган кредит қолдиғидан ошиб кетиши натижасида юзага келган дебет қолдиқ суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида 21002 — «Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Востро» ҳисобварақда юзага келган дебет қолдиқ суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 21002 — «Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Востро» ҳисобварағига маблағлар келиб тушганда қопланган дебет қолдиқ суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вакил банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10507 Бошқа банклардан вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг нақд пул олиш учун бошқа банкларга ўтказилган маблағлари ҳаракати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг вакиллик ҳисобварағидан бошқа банкларга нақд пул олиш учун ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан нақд пуллар келиб тушганда ҳисобдан чиқарилган қолдиқ сумма ва/ёки қайтарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10511 Жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиш учун пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг пластик карталари бўйича берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан бўлган қопланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling