Ҳужжат кучини йўқотган


Download 264.42 Kb.
bet51/289
Sana20.06.2023
Hajmi264.42 Kb.
#1628745
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   289
Bog'liq
bank schyotlar rejasi

10701 Давлат хазина векселлари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан, бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ҳукумат томонидан чиқарилган хазина векселларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақиинг дебетида сотиб олинган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган давлатнинг хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хазина векселларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10705 Давлат облигациялари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ҳукумат томонидан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. Хазина векселларининг қиймати акс эттирилади.
10709 ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақ кредитида ҳисобдан чиқарилган ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ЎзРМБнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 264.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   289




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling