Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри
-модда. Аккредитивлар ва ўзгаришларни авизо қилиш
Download 0.75 Mb.
|
nasiba akkreditiv uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-модда. Ўзгаришлар
9-модда. Аккредитивлар ва ўзгаришларни авизо қилиш
a. Аккредитив ва ундаги ҳар қандай ўзгаришлар бенефициар томонидан авизо қилувчи банк орқали авизо қилиниши мумкин. тасдиқловчи банк ҳисобланмаган авизо қилувчи банк аккредитив ва ундаги ҳар қандай ўзгаришларни ҳеч қандай негоциация ёки тўлов мажбуриятисиз авизо қилади. b. Аккредитив ёки ўзгаришларни авизо қилар экан, авизо қилувчи банк у аккредитив ва ундаги ўзгаришлар ҳақиқий эканлигидан қониққанлигини ҳамда авизо аккредитив ва олинган ўзгаришлар шартлари ва муддатини акс эттиришини тасдиқлайди. c. Авизо қилувчи банк бенефициар учун аккредитив ёки ундаги ҳар қандай ўзгаришларни авио қилиш учун бошқа банк ("иккинчи авизо қилувчи банк") хизматларидан фойдаланиши мумкин. Аккредитив ёки ундаги ўзгаришларни авизо қилар экан, иккинчи авизо қилувчи банк у аккредитив ва ундаги ўзгаришлар ҳақиқий эканлигидан қониққанлигини ҳамда авизо аккредитив ва олинган ўзгаришлар шартлари ва муддатини акс эттиришини тасдиқлайди. d. Банк, авизо қилувчи банкнинг ёки иккинчи авизо қилувчи банкнинг аккредитивни авизо қилиш бўйича хизматларидан фойдаланиб, худди шу банкдан ҳар қандай ўзгаришларни авизо қилиш учун фойдаланиши лозим. e. Агар банкдан аккредитив ёки унинг ўзгаришларини авизо қилиш сўралса, лекин у буни қилишга розилик билдирмаса, банк аккредитив, ўзгариш ёки унинг авизоси олинган банкка бу ҳақида зудлик билан хабар қилиши лозим. f. Агар банкдан аккредитив ёки унинг ўзгаришларини авизо қилиш сўралса, лекин у аккредитив, унинг ўзгариши ёки авизонинг ҳақиқийлигини аниқлай олмаса, бу ҳолатда у йўриқномалар олинган банкка зудлик билан бу ҳақида хабар қилиши лозим. Агар авизо қилувчи банк ёки иккинчи авизо қилувчи банк, шунга қарамай, аккредитив ёки унинг ўзгаришини авизо қилишга барибир қарор қилган бўлса, у бенефициарга ёки иккинчи авизо қилувчи банкка аккредитив, унинг ўзгариши ёки авизо ҳақиқий эканлигини аниқлай олмагани ҳақида хабар қилиши лозим. 10-модда. Ўзгаришлар a. 38-моддада кўзда тутилган ҳолатни истисно қилганда, банк-эмитент, тасдиқловчи банк, агар мавжуд бўлса, бенефициар розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. b. Банк-эмитент ўзгариш қилинган пайтдан бошлаб у билан чақириб олинмайдиган тарзда боғлиқ бўлади. Тасдиқловчи банк ўзгариш борасида ўз тасдиғини тарқатиши мумкин ва ўзгаришни авизо қилган пайтдан бошлаб чақириб олинмайдиган тарзда боғлиқ бўлади. Бироқ, тасдиқловчи банк ўз тасдиғини кенгайтиришсиз ўзгаришларни авизо қилишга қарор қилиши мумкин ва шундан сўнг, бу ҳақида бу зудлик билан банк-эмитентга маълум қилиши ва бенефициарга ўз авизоси ҳақида хабар қилиши лозим. c. Бошланғич аккредитив (ёки илгари қабул қилинган ўзгаришларни инкорпорация қиладиган аккредитив) муддатлари ва шартлари бенефициар учун то бенефициар ўз акцепти ҳақида бундай ўзгаришни авизо қилган банкка хабар қилмагунга қадар амал қилади. Бенефициар ўзининг ўзгариш акцепти ёки уни рад қилиши ҳақида хабар қилиши лозим. Агар бенефициар бундай хабар қилмаса, бунда аккредитив бўйича ҳужжатлар тақдим этиш ва ҳар қандай ҳали акцепт қилинмаган ўзгариш бенефициарнинг бундай ўзгариш акцепти ҳақида хабари ҳисобланади. Шу пайтдан бошлаб аккредитив ўзгартирилган ҳисобланади. d. Ўзгаришни авизо қиладиган банк ўзгариш олинган банкка акцепт ёки уни рад қилиш ҳақида ҳар қандай хабарни етказиши лозим. e. Ўзгаришлар қисман акцептига йўл қўйилмайди ва бу ўзгаришни рад қилиш ҳақида хабар ҳисобланиши мумкин. f. Агар ўзгариш бенефициар томонидан белгиланган муддат давомида рад қилинмаса, унинг кучга кириши ҳақида амалдаги ўзгариш ҳақида қоида эътиборга олинмаслиги лозим. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling