Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


Download 0.75 Mb.
bet1/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz


90 9312434 Насиба
90 9625919
Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (UCP-600) МТП N 600 ("UCP") Халқаро савдо палатаси нашри
Ўзбек тилига норасмий таржима
2007 йил 1 июлдан кучга кирган
Қ. шунингдек Ҳужжатли аккредитивлар учун унификацияланган қоидалар ва таомиллар (N 500 Халқаро савдо палатаси нашри)


1-модда. Унификация қилинган қоидаларнинг қўлланиши 2007 йил таҳриридаги ҳужжатли аккредитивлар учун унификацияланган қоидалар ва таомиллар, МТП N 600 ("UCP") нашри, агар аккредитив матни ушбу қоидаларнинг қўлланиши ҳақида аниқ далолат берадиган бўлса, ҳар қандай ҳужжатли аккредитив («аккредитив») учун (жумладан, уларга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган даражада захира аккредитивлар учун) қўлланадиган қоидалар ҳисобланади. Улар бошқача ҳолат яққол ифодаланган бўлмаса ёки аккредитив томонидан истисно қилинган бўлмаса, барча томонлар учун мажбурий ҳисобланади.
2-модда. Таърифлар
Авизо қилувчи банк эмитент-банкнинг илтимоси бўйича аккредитив авизо қиладиган банкни англатади.
Буйруқ берувчи аккредитив унинг илтимоси бўйича чиқариладиган томонни англатади.
Банк куни банк одатда мазкур қоидалар билан кўзда тутилган ҳаракат ижро этиладиган жойда очиқ бўлган кунни англатади.
Бенефициар выставлен аккредитив унинг фойдасига чиқарилган томонни англатади.
Тегишлича тақдим этиш аккредитив атамалари ва шартларига, мазкур қоидаларнинг қўлланадиган мазмунига ва банк амалиёти халқаро стандартига мувофиқ амалга ошириладиган тақдим этишни англатади.
Тасдиқлаш тасдиқловчи банкнинг эмитент-банк мажбуриятига қўшимча равишда вақтида тўлаш ёки тегишлича тақдим этишни негоциация қилиш қатъий мажбуриятини англатади.
Тасдиқловчи банк эмитент-банкнинг топшириғи ёки илтимоси бўйича аккредитивни тасдиқлашни қўшадиган банкни англатади.
Аккредитив қандай аталиши ва белгиланишидан қатъи назар, чақириб олинмайдиган ҳисобланган ва банк-эмитентнинг ўз муддатида тегишлича тақдим этишни тўлаш қатъий мажбуриятини ифодалайдиган ҳар қандай битимни англатади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling